send link to app

ТОМЧИ


4.6 ( 1296 ratings )
Wirtschaft
Entwickler Ministry of Water Resources of the Republic of Uzbekistan
Frei

Мазкур мобил илова Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан беғараз молиялаштирилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Сув хўжалиги вазирлиги томонидан амалга оширилган “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида яратилган.

Ундан сув хўжалигининг барча бўғинидаги ташкилотлар ходимлари, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари сув ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланишда сувни тежайдиган технологияларнинг афзалликлари ҳамда уни жорий этиш билан боғлиқ амалий тадбирлар тўғрисида батафсил маълумот олиш учун фойдаланишлари мумкин.

Мобил иловадаги маълумотлар сув хўжалиги ходимлари ва фермерлар малакасини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган материаллар ҳамда бошқа манбалар асосида тайёрланган.

Мазкур мобил иловада келтирилган маълумотлар Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлигининг расмий нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

Мобил иловадаги маълумотлардан фойдаланилганда, ушбу иловага ҳавола берилиши шарт.